
11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселекторда президент элчихонада ишлаб келган «айрим идоралар» вакилларини қайтаришини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев йиғилишда «барча дипломатлар ўзининг идоравий масъуллигидан қатъи назар, элчининг хизмат топшириқларини сўзсиз бажариши» лозимлигини таъкидлади.
«Элчихонада бир-иккита идоралар вакиллари ишлайди, мен ҳаммасини қайтариб оламан. Бўлди, у замон тугади. Элчи президентнинг вакили, сиз ортидан кузатиб борадиган кимса эмас», дея давлат раҳбари элчихонада дипломатик вазифада ишламаган ходимларга ишора қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар