Ўзбекистон АҚШ Давлат департаменти томонидан америкалик фуқаролар бемалол сайёҳат қилиши учун хавф-хатар мавжуд бўлмаган хавфсиз мамлакатлар рўйхатига киритилди. Давлат департаментининг ушбу рўйхати фуқаролар учун тавсиявий характерга эга бўлиб, унда дунё мамлакатлари қуйидаги 4 та гуруҳга ажратилган.
Биринчи гуруҳга АҚШ фуқаролари бемалол сайёҳат қилиши мумкин бўлган, хавфсизлик даражаси юқори бўлган мамлакатлар киритилган бўлиб, унда Албания, Австралия, Австрия, Боливия, Вьетнам, Грузия, Замбия, Ирландия, Исландия, Камбоджа, Тожикистон, Финляндия, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар (жами - 36 мамлакат) ўрин олган.
Иккинчи гуруҳга хавфсизликнинг иккинчи даражаси, яъни сайёҳат давомида айрим эҳтиёт чораларини кўриш талаб этиладиган мамлакатлар киритилган бўлиб, Бельгия, Бразилия, Буюк Британия, Жазоир, Зимбабве, Иордания, Исроил, Италия, Испания, Миср, Саудия Арабистони, Эфиопия каби мамлакатларни уз ичига олади.
Учинчи гуруҳга хавфсизликнинг учинчи даражаси, яъни жуда эҳтиёт бўлиш талаб этиладиган мамлакатлар - Бурунди, Венесуэла, Гондурас, Куба, Покистон, Россия, Туркия, Судан, Чад ва бошқа мамлакатлар киритилган.
Тўртини гуруҳга сайёҳат қилиш тавсия этилмайдиган, яъни инсон ҳаёти учун турли хавф-хатарлар мавжуд бўлган мамлакатлар – Афғонистон, Жанубий Судан, Ироқ, Марказий Африка Республикаси, КХДР, Ливия, Сурия, Сомали, Эрон, Яман ва бошқа мамлакатлар киритилган.
Қодир ЖЎРАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис депутати
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис депутати
Манба: Dia.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?