
Республиканинг энг йирик транспорт кўргазмасида қатнашувчи хорижий компаниялар ҳиссаси 83 фоизни ташкил қилади. 5 мингдан ортиқ ажнабий вакиллар ташриф буюради. Бу ҳақда “sputniknews-uz.com”га асосланиб “Carzone.uz” сайти хабар берди.
11 ноябрдан 13 ноябргача Expoclub халқаро кўргазмалар марказида “Транспорт ва логистика — TransUzbekistan-2015” кўргазмаси ўтказилади.
Унда Хитой, Белоруссия, Германия, Жанубий Корея, Латвия, Литва, Россия, АҚШ, Франция ва Туркия сингари 50дан ортиқ давлатларнинг транспорт ва нефть компаниялари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Россиядан “ТрансЛеса”, “Трансмашхолдинг” ва бошқа компания вакиллари келади.
Кўргазмада ҳаво, темирйўл ва автойўл транспорти бўлимлари бўлади, бундан ташқари логистика ва ташиш хавфсизлиги бўйича алоҳида бўлим ажратилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.