Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқин икки-уч йил ичида Марказий Осиёдаги давлатлар иштирокида Европа иттифоқидек давлатлар иттифоқини тузиш ташаббуси билан чиқиши мумкин, деган фикрни билдирган профессор Иброҳим Усманов.
Иброҳим Усманов – бир неча йиллар давомида Тожикистон президентининг давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган сиёсатчи ва журналист.
Усмановнинг ишонч билдиришича, Мирзиёев Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги норасмий етакчи давлат мақомини қайтариб олади. У ўз сўзида, “Ўзбекистон ўтган аср 90-йилларининг бошигача минтақадаги норасмий етакчи давлат эди, лекин Қозоғистон бу мақомни тортиб олганди. Мирзиёев минтақада ўз иродасини ўтказишга ҳаракат қилмаяпти, қўшнилар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини жуда яхши англаб турибди”, деб таъкидлаган.
Тожикистонлик сиёсатчининг таъкидлашича, сўнгги бир йил ичида Ўзбекистон Президентининг обрўси минтақадаги аҳоли ўртасида шунчалик даражада ошиб кетдики, унга ҳар қандай сиёсатчи ҳам ҳавас қилса арзийди.
Экспертларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон Президенти Мирзиёев томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсати натижасида минтақадаги давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч бир неча баробар ошган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас