date
views 6 896

Кечадан Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида аналог форматдаги теледастурлар эфири тўхтатилди

Кечадан Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида аналог форматдаги теледастурлар эфири тўхтатилди
2018 йилда республикада аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатиш режалаштирилган. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлдаги “Рақамли телеэшиттиришларга ўтиш ва ер усти аналог телеэшиттиришларни тўхтатишга доир амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

“Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонасининг хабар беришича, қарорга асосан, жорий йилнинг 15 январидан Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида аналог форматдаги теледастурлар эфири тўлиқ тўхтатилди.

Республиканинг қолган ҳудудларида қачондан аналог форматдаги теледастурлар эфири тўхтатилиши муддатлари билан қуйида танишиш мумкин:
Сирдарё вилоятида 15 апрелдан
Жиззах вилоятида 15 майдан
Самарқанд вилоятида 1 июндан
Бухоро вилоятида 15 июндан
Навоий вилоятида 15 июндан
Хоразм вилоятида 1 июлдан
Тошкент шаҳрида 15 июлдан
Қорақалпоғистон Республикасида 10 сентябрдан
Сурхондарё вилоятида 5 ноябрдан
Қашқадарё вилоятида 5 декабрдан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Кечадан Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида аналог форматдаги теледастурлар эфири тўхтатилди