date

Бухородаги туяқуш фермаси экотуризм зонасига айлантирилади

Бухородаги туяқуш фермаси экотуризм зонасига айлантирилади

Бухоро туманида жойлашган “Мурғак” фермер хўжалиги раҳбари Мубин Маҳкамов ўзига тегишли муассасани экотурзим зонасига айлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Правда Востока” нашрига асосланиб Kun.uz сайти хабар берди.

Ферма у ерда туяқуш боқилиши билан машҳурдир. Фермер хўжалиги 15 йил муқаддам ташкил топган бўлиб, ўшанда иш бедана боқишдан бошланган эди. Айни пайтда у ерда 5 минг дона бедана боқилмоқда. Маҳкамов ҳар йили 500-600 минг дона бедана тухумлари ва 300 кг бедана гўштини маҳаллий истеъмолчиларга етказиб беради.

2011 йили у тошкентлик ҳамкасбидан Африка туяқушлари боқиш кўникмаларини ўрганди. Ўша йили у фермага 2 эркак, 3 урғочи қуш олиб келган эди. Бугунги кунда туяқушлар сони 3 баробарга кўпайди.
“Менинг яқин истиқболдаги мақсадим қушлар сонини кўпайтириш, фермани ўзига хос экотуризм зонасига айлантиришдир, токи Бухоро аҳли ва меҳмонлари бу ерга келиб, нафақат Африка қушлари, балки какликлар, оқ товуслар ва бошқа қушларни томоша қила олсин”, - деди фермер.

Бундан ташқари, бўлажак экотуризм зонаси меҳмонлар туяқуш суяги ва тухумидан ясалган совғаларни харид қилиш имкониятига эга бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бухородаги туяқуш фермаси экотуризм зонасига айлантирилади