Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ўлчам бирликларини қўллаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни давом эттириш мақсадида қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Мазкур ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида Халқаро ўлчамлар тизимининг ўлчам бирликларини белгиланган тартибда қўллашга йўл қўйилади.
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Халқаро ўлчамлар тизимига киритилмаган ўлчамларни қўллашга йўл қўйилиши мумкин. Ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида контракт шартларига мувофиқ ўлчамларнинг бошқа бирликларини ҳам ишлатишга рухсат берилди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда, илмий-техник ва бошқа нашрларда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида эълон қилишда, ўқув, ўқув-методик ва турли маълумотлар берадиган ёрдамчи адабиётларда ушбу қарор билан тасдиқланган ўлчам бирликлари, уларнинг номи ва белгиланиши қўлланилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган Халқаро ўлчамлар тизимига киритилмаган ўлчам бирликлари фақат ўлчамнинг сон қийматини Халқаро ўлчамлар тизимининг ўлчам бирликларида ифодалаш имкони бўлмаган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда қўлланади.
Унга кўра, ясси бурчак ўлчам бирлигининг «градус», «минут», «секунд» белгилари сатр устида ёзилади. Сиғим ҳажмининг бирлиги «литр»ни Л белгиси билан ифодалаш йўлга қўйилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)