8 414
Шавкат Мирзиёев: "Ақтўбедаги воқеадан сўнг бутунлай ўзгардим, энди бошқача фикрлайман..."
Шавкат Мирзиёев 19-20 январь кунлари Сурхондарёда бўлди. Ташриф давомида Президент Ақтўбедаги фожиага бир неча бор тўхталган. Дастлаб Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилиш давомида қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Мана, кеча бўлган фалокатлар ҳам кўп нарсадан, жумладан, халқимизнинг олдида қарзимиз жуда-жуда кўплигидан далолат беради. Одамларимизга шароит яратмаганимиз учун улар бегона юртларга бориб, иш қидириб юрибди. Бу давлат раҳбарияти, ҳамма тизимдаги раҳбарлар энг катта хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф қилмаганидан далолат.
«Бегона юртларда сарсон-саргардон юриш» деган гап бекорга эмас. У бечораларнинг ҳам Худодан умиди бор, не умидлар билан боламни боқаман, отамга пул олиб келаман деб, ёш-ёш йигитлар кетяпти. Ёш-ёш йигитлар, дейишяпти… Ҳаммаси мўмин-мусулмонлар, ҳаммаси ўзбекистонликлар.
Албатта, биз жуда катта қайғудамиз. Ота-оналарига ҳам ҳамдардлик юбордик.
«Бегона юртларда сарсон-саргардон юриш» деган гап бекорга эмас. У бечораларнинг ҳам Худодан умиди бор, не умидлар билан боламни боқаман, отамга пул олиб келаман деб, ёш-ёш йигитлар кетяпти. Ёш-ёш йигитлар, дейишяпти… Ҳаммаси мўмин-мусулмонлар, ҳаммаси ўзбекистонликлар.
Албатта, биз жуда катта қайғудамиз. Ота-оналарига ҳам ҳамдардлик юбордик.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
19 январь куни Сурхондарёнинг Қизириқ туманида ҳукумат раҳбарлари ва вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилиш Ақтўбеда ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланган. Тадбирда қатнашган сурхондарёлик фаоллардан бири — Наргис Қорабоева йиғилишнинг баъзи тафсилотларини Facebook’даги саҳифасида эълон қилди.
«Президентимиз сўзларининг бошиданоқ Қозоғистонда ҳалок бўлган ватандошларимиз ҳақида гапирдилар… Тўрт соатдан зиёд давом этган йиғилишда, тахминимча, 10 мартага яқин ушбу воқеани такрор-такрор гапирдилар», — дейди Наргис Қорабоева.
Шунингдек, сурхондарёлик фаол Президентнинг сўзларидан қуйидагича иқтибос келтирган: «Икки кундан бери ҳали ҳам ўзимга кела олмаяпман. Наманганга борсам, уларнинг ота-оналарига нима деб жавоб бераман? Агар оёғимиз ердан узилмай ишлаганимизда, бундай ҳодисалар рўй бермасди. Бу воқеадан сўнг бутунлай ўзгардим, энди бошқача фикрлайман».
Маълумот учун, Ақтўбеда ҳалок бўлган 52 ўзбекистонликнинг 31 нафари Наманган, 16 нафари Фарғона, 2 нафари Андижон вилоятидан. Яна бир киши Сурхондарёдан, икки киши Тошкент шаҳридан. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)