Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига кеча, 21 январь куни 25 йил тўлиши муносабати билан икки давлат раҳбарлари бир-бирларини қутладилар.
Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг Президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида шундай дейди:
“Беларусь Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан табрикларимни қабул қилгайсиз”.
Беларусь раҳбари Беларусь – Ўзбекистон ҳамкорлиги кўплаб муҳим йўналишларда изчил ривожланиб бораётганини чуқур мамнуният билан қайд этган.
Александр Лукашенко “ўзаро англашув, ишонч ва ҳурматга асосланган давлатлараро амалий мулоқот бундан кейин ҳам мамлакатларимизни барқарор ривожлантириш ҳамда беларусь ва ўзбек халқларининг фаровонлиги йўлида мустаҳкамланиб бораверади”, деб ишонч билдирган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз мактубида мустаҳкам дўстлик ришталари, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш, умумий манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон – Беларусь ҳамкорлигининг бугунги даражасини мамлакатимиз юксак қадрлашини таъкидлаган.
“Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва кўп қиррали ҳамкорлигимизни кенгайтиришга бўлган ўзаро интилиш туфайли биз қисқа фурсатда аниқ натижаларга эришдик”, дейилади мактубда.
“Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, уни аниқ амалий мазмун билан бойитиш учун олдимизда ҳамкорлигимизнинг мавжуд салоҳиятини тўлиқ ишга солишдек муҳим вазифа турибди. Шу маънода, Сизнинг Ўзбекистонга ташрифингизни интизорлик билан кутяпман. Бу бизга ўзаро муносабатларимизнинг барча жиҳатларини ҳар томонлама муҳокама қилиш, шунингдек, яқин йилларга мўлжалланган ҳамкорлигимизнинг истиқболли йўналиш ва лойиҳаларини белгилаб олиш имконини бериши шубҳасиз”, дейди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)