date
views 4 905

Ўзбекистонда ҳафта давомида қор ёғиши кутилмаяпти

Ўзбекистонда ҳафта давомида қор ёғиши кутилмаяпти

Ўзбекистонда 17 ноябрь, сешанба куни ёғингарчилик кутилмаяпти. Бу ҳақда «Ўзгидромет» марказига асосланиб «Дарё» нашри маълум қилди.

Шу куни Тошкент шаҳрида секундига 3—8 метр тезликда, Фарғона водийсида 5—10 метр тезликда, қолган, жумладан, тоғли ҳудудларда 7—12 метр тезликда шамол эсиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кундузи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +8…+13, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +15…+20, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида +13…+18, Фарғона водийси вилоятларида эса +12…+17 даража илиқ бўлади.

18—21 ноябрь кунлари бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати 3—5 даражага пасаяди, қор ёғиши кутилмаяпти. Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Навоий вилоятларида 18—20 ноябрь кунлари, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 19—20 ноябрь кунлари, Фарғона водийсида 20—21 ноябрь кунлари ёмғир ёғиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фақат 18 ноябрь, чоршанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қор ёғиши кутилмаяпти