Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий сайти орқали ҳафта сўнггида Ўзбекистонда ҳарорат кескин тушиб кетишидан огоҳлантирмоқда.
Ўзгидрометеорология хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 27-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудида совуқ ҳаво ҳарорати меъёрдан 7-12 даражагача паст бўлиб, об-ҳавонинг аномал совуқ бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан БЎРОН ОГОҲЛАНТИРУВИ эълон қилинган”, дейилади вазирлик хабарида.
Ўзгидрометеорология хизмати ҳам шу кунларда Ўзбекистон ҳудудига шимолий Қозоғистон орқали ғарбий Сибирда ҳукм сураётган совуқ ҳаво массаси кириб келиши ҳақида маълум қилди.
28-29 январь кунлари Ўзбекистонда ҳарорат кечаси 11-14 даражагача тушиб кетади. Кундузи 2-5 даражагача совуқ бўлади. Шимолда ҳарорат кечаси 20 даражагача, кундузи 10 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда.
Айтиш керакки, кутилаётган совуқ об-ҳаво шароити автотранспорт, алоқа, энергетика ва коммунал хизматлар тизимига путур етказиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар