19:35 / 28.01.2018
8 452

Об-ҳаво маълумоти: Келаётган ҳафтани қор билан бошлаймиз...ми?

Об-ҳаво маълумоти: Келаётган ҳафтани қор билан бошлаймиз...ми?
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 29 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -12 ... -10 даража, кундузи -4 ... -2 даража совуқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -20 ... -15 даража, кундузи -10 ... -5 даража совуқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -15 ... -10 даража, кундузи -7 ... -2 даража совуқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -14 ... -9 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -12 ... -7 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -20 ... -15 даража, кундузи -11 ... -6 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -14 ... -9 даража, кундузи -5 ... 0 даража илиши мумкин. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Об-ҳаво маълумоти: Келаётган ҳафтани қор билан бошлаймиз...ми?