22:46 / 28.01.2018
5 053

Ўзбекистон Непал билан дипломатик алоқаларни ўрнатди

Ўзбекистон Непал билан дипломатик алоқаларни ўрнатди
26-январь куни Нью-Йоркда (АҚШ) Ўзбекистон ва Непал Федератив Демократик Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистон ва Непалнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакиллари имзоладилар, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ҳужжатда қайд қилинишича, «Ўзбекистон Республикаси ва Непал, икки давлат ўртасида ўзаро тушуниш, дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ниятида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми тамойиллари ва мақсадлари ҳамда халқаро ҳуқуққа риоя этган ҳолда, 1961 йил 18 апрелдаги дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенцияси ва 1963 йил 24 апрелдаги Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси бандларига мувофиқ дипломатик муносабатлар ўрнатишга қарор қилди».

Непал Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 134-давлат бўлди.

Манба: Gazeta.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Непал билан дипломатик алоқаларни ўрнатди