20:48 / 29.01.2018
5 129

30 январь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

30 январь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 30 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -9 ... -7 даража, кундузи -2 ... 0 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -20 ... -15 даража, кундузи -10 ... -5 даража совуқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -15 ... -10 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -12 ... -7 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -12 ... -7 даража, кундузи -3 ... +2 даража совуқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -17 ... -12 даража, кундузи -10 ... -5 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -12 ... -7 даража, кундузи -5 ... 0 даража илиши мумкин. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 30 январь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти