20:41 / 30.01.2018
5 822

Январнинг сўнгги кунида об-ҳаво қандай бўлади?

Январнинг сўнгги кунида об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 31 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -5 даража, кундузи +2 ... +4 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -15 ... -10 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -9 ... -4 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -8 ... -3 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Қаршида ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Термизда эса кечаси -8 ... -3, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -8 ... -3 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -13 ... -8 даража, кундузи -6 ... -1 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -8 ... -3 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Январнинг сўнгги кунида об-ҳаво қандай бўлади?