
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 2 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... 0 даража, кундузи +8 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -6 ... -1 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -6 ... -1 даража, кундузи +1 ... +6 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, Нурафшонда қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -6 ... -1 даража, кундузи +1 ... +6 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиши мумкин. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар