Синдзо Абэ АҚШ ҳарбий авиацияси парвозлари хавфсизлигини талаб қилмоқда

Синдзо Абэ АҚШ ҳарбий авиацияси парвозлари хавфсизлигини талаб қилмоқда
Япония бош вазири Синдзо Абэ Токиога ташриф билан келаётган АҚШ вице-президенти Майкл Пенсни Япония ҳудудида Америка авиацияси билан боғлиқ ҳодисаларнинг кўп учраётгани муносабати билан қатъий чоралар кўришга чақириш ниятида. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари 1 февраль кунги парламент қуйи палатаси бюджет комиссияси дебатларида маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар берди.

«Америка томонини парвозлар хавфсизлигига максимал эътибор қаратишга чақиришни истардик», — деди бош вазир Абэ. Унинг вице-президент Пенс билан музокаралари 7 февраль куни Токиода бўлиб ўтади.

2017 йилда Японияда Америка ҳарбий авиациясининг техник муаммолари билан боғлиқ 25 та ҳодиса қайд этилган. Уларнинг сони ўтган йил билан таққослаганда икки баробар ошган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар