17:36 / 06.02.2018
6 754

Об-ҳаво маълумоти: 7 февраль куни Ўзбекистонда совуқ бўлади

Об-ҳаво маълумоти: 7 февраль куни Ўзбекистонда совуқ бўлади
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 7 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -8 ... -6 даража, кундузи 0 ... +2 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси -14 ... -9 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Урганчда эса кечаси -9 ... -4, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -9 ... -4 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Қаршида ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... +2 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -15 ... -10 даража, кундузи -8 ... -3 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -10 ... -5 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Об-ҳаво маълумоти: 7 февраль куни Ўзбекистонда совуқ бўлади