17:45 / 12.02.2018
7 037

13 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

13 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-4, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 0-5, Устюрт бўйлаб айрим жойларда кечаси 10-15, кундузи 2-7, Хоразм вилоятида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 15-20 метргача, шиддат билан секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб айрим жойларда кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги вақти-вақти билан секундига 17-22 метргача, шиддат билан секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 15-20 метргача, секундига шиддат билан 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 13 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти