7 527
Қонун лойиҳаси: Тошкент шаҳрида пропискасиз бемалол ишлаш ва уй харид қилиш мумкин бўлади
Кеча, 13 февраль куни Адлия вазирлигининг «Хуқуқий ахборот» каналида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Паспорт тизими ва прописка масалалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан муҳим қарорлар лойиҳалари тайёрланган.
Хусусан, лойиҳаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиришлар киритилмоқда:
- вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш қоидаси киритилмоқда, 13-модданинг матни эса қуйидаги таҳрирда баён этилади: «Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда 16 ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортиладилар»;
- 223-модданинг 1-қисмидаги санкция «ЭКИҲнинг 1/2 баробаридан 3 баробаригача» деган сўзлар «ЭКИҲнинг 1/2 баробари», 2-қисмидаги санкция «ЭКИҲнинг 5 баробари» деган сўзлар «ЭКИҲнинг 1 баробари» билан алмаштирилмоқда;
- 223-модданинг 3-қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилади: «Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг фуқароларнинг паспортсиз ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйиши, худди шунингдек фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшаб туришига йўл қўйиши –»; учинчи қисми санкциясидаги «ўн» деган сўз «беш» деган сўз билан алмаштирилади;
- 223-модданинг тўртинчи қисми санкциясидаги «ўн беш» деган сўзлар «ўн» деган сўз билан алмаштирилмоқда;
- 223-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилади: «Мазкур модда бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн саккиз ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортиладилар»;
- Доимий ёки вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмаган) фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш билан боғлиқ амалиётга барҳам берилади — Кодексдан 2232-модда чиқариб ташланади.
Шунингдек Қонун лойиҳасига кўра Меҳнат кодекси ва ҳукумат қарорларига ҳам ўзгартиришлар киритилади. Бунинг натижасида:
- паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш;
- меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлигини бекор қилиш;
- мавсумий ишларга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиш;
- Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар учун кўчмас мулк сотиб олиш бўйича амалдаги талабларни соддалаштириш;
- Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш;
- ички туризмни ривожлантириш мақсадида вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан) бўлиш муддатини узайтириш;
- вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик, яшашга йўл қўйганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш назарда тутилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди