15:45 / 14.02.2018
5 216

Об-ҳаво маълумоти: 15 февраль куни вақти-вақти билан қор ёғади

Об-ҳаво маълумоти: 15 февраль куни вақти-вақти билан қор ёғади
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
да ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 7-12 даража, Устюртнинг айрим жойларида кечаси 20-23, кундузи 15-18 даражагача совуқ бўлади. Хоразм вилоятида кечаси 10-15, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ, айрим жойларда 2 даражагача илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 13-18, айрим жойларда 20 даражагача, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланади). Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир айрим жойларда қорга айланиши мумкин). Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 17-22 метргача кучайиш эҳтимоли бор. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
да ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол вақти-вақти билан секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Об-ҳаво маълумоти: 15 февраль куни вақти-вақти билан қор ёғади