16:57 / 17.02.2018
2 880

Ўзбекистон Қирғизистонга иккита “тез ёрдам” машинаси совға қилди

Ўзбекистон Қирғизистонга иккита “тез ёрдам” машинаси совға қилди
Ўзбекистон томонидан Қирғизистонга иккита “тез ёрдам” машинаси совға қилинди. Машиналардан бири Боткен шаҳри аҳолиси учун, иккинчиси эса Қадамжой туманидаги Жани-Жер қишлоғидаги умумий шифокорлар амалиёт маркази учун хизмат қиладиган бўлди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашрига таяниб Кун.уз ёзмоқда.

“Тез ёрдам” машиналари икки халқ ўртасидаги ўзаро дўстлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш мақсадида туҳфа қилинган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар тобора ривожланиб ва мустаҳкамланиб бормоқда. Ўтган бир ярим йил давомида икки давлат раҳбарлари ва расмий доиралари вакиллари бир неча бор учрашди. Ўзбекистон ва Қирғизистон делегацияларининг ўзаро ташрифлари амалга оширилди.

Шунингдек, мамлакатлар ўртасида автобус ва авиақатновларни йўлга қўйиш, ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этиш ва чегаралар борасида келишувларга эришилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Қирғизистонга иккита “тез ёрдам” машинаси совға қилди