08:30 / 18.02.2018
5 187

Самарқандда "Туризм инспекторлари" ўз ишини бошлади

Самарқандда "Туризм инспекторлари" ўз ишини бошлади
Самарқанд вилояти ИИБ маълумотига кўра, Самарқандда хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташкил этилиб, 50 га яқин ходимлар ишга қабул қилинган.

Ходимлар сафига Самарқанд давлат чет тиллар институтини битираётган, инглиз, француз, япон, корейс ва бошқа хорижий тилларни пухта ўзлаштирган ҳамда тарихимиз, қадимий обидаларимиз ва миллий қадриятларимиз ҳақида билимга эга бўлган талабалар ҳам суҳбат асосида қабул қилинмоқда.

Инспекторлар вазифаси нафақат сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш, балки зарур бўлганда уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шифохона ёки меҳмонхонага етказиш, адашиб қолган сайёҳларни излаётган манзилига кузатиб қўйиш каби ишлар ҳам киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқандда "Туризм инспекторлари" ўз ишини бошлади