
Ҳукумат қарори билан Ариза берувчи — уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Адлия вазирлигининг Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилишича, низомга асосан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларга қуйидагилар киради:
— бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) биргаликда яшовчи оила;
— кўп болали оилалар;
— тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган оналар (оталар);
— даромади юқори бўлмаган оила (бир ойдаги жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдоригача тўғри келадиган оила);
— таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга эҳтиёж сезувчи шахс бўлган оила;
— уй-жой майдони қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв. метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв. метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ бўлмаган оилалар.
Мазкур тоифаларга кирувчи оилаларга тегишли ижтимоий мезонлар баҳоланган ҳолда туман ҳокимликларида ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан арзон уй-жойлар олиш учун ёзма тавсия берилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар