23:30 / 19.02.2018
7 560

Шавкат Мирзиёев: Пахтадан фойда бўлмаса, экишнинг кераги йўқ (видео)

Шавкат Мирзиёев: Пахтадан фойда бўлмаса, экишнинг кераги йўқ (видео)
Бухоро вилоятининг Пешку туманида 16 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Президент вилоятдаги ҳар бир туман вакилларининг мурожаатларини шахсан ўзи қабул қилди.

Жумладан, Шофиркон тумани вакили Шавкат Мирзиёевдан учта — пахта майдонлари ўрнига даромадлироқ боғларни ташкил этиш, туманда янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва ичимлик суви муаммосини ҳал қилишда ёрдам сўради.

«Пахта экилган ерларимизни жилвон зонаси деймиз, жилвон зонасини 8—10 марта, айрим жойларда 12 марта суғориб, ҳосил олинади. Мана шу ерларга кунжут, зиғир, бошқа экинларни экиб, пахтага нисбатан кўп даромад олиш имкониятлари бор. Бизда жилвони узумлар етиштирадиган иккита хўжалик бор эди. Россия, Украина, Болтиқбўйига эшелон қилиб юборардик. Мана шу боғларни қайта тиклашга ҳамда пахта майдонларини қисқартириб, сув кам талаб қиладиган, фойда берадиган экинларни экишга ёрдамлашишингизни илтимос қилардик», — деди шофирконлик оқсоқол.

«Яна Шофирконда битта пахта тозалаш заводи, битта тикув фабрикаси бор. Келгусида пахтани қайта ишлаб, ип-калава қиладиган ишлаб чиқаришни ташкил қилинса. Яна бир муаммо — ичимлик суви. Шофиркон 25 фоизга ичимлик суви билан таъминланган, сув туман марказигача келган. Энди буни ҳудудларга, хонадонларгача етказиш муаммоси бор. Агар имконият бўлса, шу масала дастурларга киритилиб, охирига етказилса, халқимиз ичимлик суви билан таъминлашда ёрдам бўларди», — дея қўшимча қилди Шофиркон вакили.

Президент ҳар бир масала бўйича алоҳида жавоб бериб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берди.

Жилвон зонасида мойли экинлар экиш, боғлар ташкил этиш борасидаги биринчи таклифингизга қўшиламан. Пахтадан фойда бўлмаса, экишнинг кераги йўқ — у замон ўтиб бўлди. Мен розиман — мутахассислар таклиф берса, жилвон зонасида ҳам, бошқа жойларда ҳам боғларни ташкил этиш керак. Менинг ниятим ҳам шу аслида. Қишлоқ хўжалигини фойдали, даромадли соҳага айлантириш бўйича барча чораларга розиман.

Иккинчи — саноат зонаси, пахта заводи, пахтани қайта ишлаш масаласи бўйича. Оқсоқол, бу гапларингиз учун раҳмат. Биласизми, мен бир ярим йилдан бери шу гапларни ҳар куни айтяпман. Мақсадим, муддаоим шу. Туманнинг тўрт раҳбари ҳам дунёқарашини бироз ўзгартириб, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаб, пахта заводи ўрнига тўқимачилик корхонасини йўлга қўйсин. Ҳа, олдин мумкин эмасди, ҳозир ҳеч қандай чеклов йўқ.

Кейинги, ичимлик суви билан боғлиқ масала бўйича. Вилоят бўйича ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 51 фоиз. Бир йилда шу кўрсаткичга эришилди. Сув масаласи бугунги йиғилиш протоколига киритилади. Раҳмат сизга!

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: Пахтадан фойда бўлмаса, экишнинг кераги йўқ (видео)