Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 2017 йилда мамлакат бўйлаб 73 минг 692 та жиноят қайд этилганини маълум қилди. Вазирнинг айтишича, шуларнинг катта қисми оилавий келишмовчиликлар сабабли яқин қариндошлар бир-бирига нисбатан содир этган қотилликлар сирасига киради.
«Жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар барча жойларда талаб даражасида бажарилмоқда, деб айта олмаймиз. Ҳолбуки, бунинг учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд бўлишига қарамай айрим маҳаллаларда оила-турмуш муносабатлари билан боғлиқ маиший жиноятлар ҳамон учраб турибди», дейди у.
Ушбу жиноятларнинг 62 таси эр хотинига, 10 таси хотин эрига, 119 таси эса яқин қариндошлар томонидан бир-бирларига нисбатан содир этилган. Бундай нохушликлар асосан Самарқанд вилояти (27), Тошкент шаҳри (24), Тошкент (22) ва Фарғона (21) вилоятларида кўпроқ учраган.
«Жиноят – одамлар хавфсизлигига путур етказувчи мудҳиш ҳодиса. Бундай ҳолатлар кўпроқ ёшлар томонидан турли сабабларга кўра содир этилиши кузатилади. Албатта, бир жиноят содир бўлиши ҳам ташвишланарли, бироқ бу жараёнда хотин-қизлар, вояга етмаганлар учраётгани янада аянчли ҳолат», дейди Пўлат Бобожонов.
Масалан, рўйхатга олинган жиноятларнинг 9,5 мингдан ортиғи хотин-қизлар томонидан содир этилган. Фарғонада 1 минг 625, Тошкент шаҳрида 1 минг 592, Тошкент вилоятида 1 минг 402, Самарқандда 1 минг 66, Андижонда 972 ва Наманганда 751 нафар аёл жиноятга қўл урган.
Жойларда уюшмаган, тарбияси оғир, иш ва ўқишга жойлашмаган ёшлар 26 минг 579 та жиноят содир қилган.Бунда, мактаб ўқувчилари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари томонидан 1,5 мингдан зиёд жиноят содир этилган.
Вояга етмаганлар томонидан 1 минг 430 та жиноят, шундан, 778 та ўғирлик, 79 та безорилик, 77 та талончилик, 45 та баданга оғир тан жароҳати етказиш, 42 та босқинчилик ва 29 та фирибгарлик содир қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди