Вазирлик ва идоралар сайтида 25 февралгача раҳбарларнинг виртуал қабулхоналари ёпилади. Уларга ариза, шикоят ёки таклиф билан энди Ўзбекистон президенти Виртуал қабулхонаси сайти орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади.
Аввалроқ 1 февралдан президентнинг янгиланган виртуал қабулхонаси pm.gov.uz интернет манзилида тест режимида ишга тушгани хабар берилганди. Унда ҳар бир фойдаланувчига шахсий кабинет очиш, кўп бериладиган саволларга батафсил жавоб олиш имкони яратилган. Виртуал қабулхона янги дастурий тизимида фуқароларга қулай бўлган шаклда турли муаммо ва масалалар бўйича малакали юридик ёрдам берилишини таъминловчи «Онлайн маслаҳатчи» модули яратилди. Бу модул «Кўп бериладиган саволлар» бўлими билан ҳамоҳангликда ишлайди.
Давлат органлари раҳбарларининг онлайн-қабулхоналари иши тўхтатиш функциялар такрорланишидан қочиш имконини беради, мурожаатларни кўриб чиқиш устидан назоратни кучайтиради ва жараён самарадорлиги ҳамда шаффофлигини оширади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди