Тошкент шаҳри марказида Tashkent City мажмуаси қурилмоқда. Ушбу бизнес марказда баландлиги 40 қаватгача бўлган бинолар, беш юлдузли меҳмонхоналар, кўргазма марказлари ва автотураргоҳ ҳудудлари жойлашади, деб ёзади Кун.уз нашри.
Tashkent City'нинг умумий ҳудуди 800 минг квадрат метрни ташкил этади, умумий қиймати – 1 млрд доллардан кўпроқ. Tashkent City’ни 5 йил ичида қуриш режалаштирилган.