07:23 / 22.02.2018
4 289

Давлат органларининг IT-бўлинмалари раҳбарлари ҳар 3 йилда аттестациядан ўтади

Давлат органларининг IT-бўлинмалари раҳбарлари ҳар 3 йилда аттестациядан ўтади
Президентнинг 19.02.2018 йилдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган ижро этувчи ҳокимият республика органлари бўлинмаларининг раҳбарлари Вазирлик билан келишилган ҳолда, ҳудудий органлари бўлинмаларининг раҳбарлари эса Вазирликнинг тегишли ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадилар.

Бунда давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимлари 3 йилда 1 марта мос равишда Вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармаларида аттестациядан ўтадилар.

1.06.2018 йилдан давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг масъул бўлган ходимларига ҳар ойлик устама – ходим лавозим маошидан 100%дан кам бўлмаган миқдорда тўланади. Ўз навбатида, мазкур органларнинг IT-бўлинмалари раҳбарлари ҳар йили ЭКИҲнинг 100 бараваригача миқдорда мукофотланади. Мукофот Вазирлик қарори асосида ҳар йил якунлари бўйича ахборот тизимлари, электрон давлат хизматларини жорий этиш ҳамда орган ва ташкилотларни ахборотлаштириш режалари ва дастурларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилганлиги учун берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Давлат органларининг IT-бўлинмалари раҳбарлари ҳар 3 йилда аттестациядан ўтади