
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-3, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, Устюртда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, Хоразм вилоятида кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 2 даражагача совуқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-8, кундузи 15-20, айрим жойларда 23 даражагача илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар