date

Путин Ўзбекистон ва яна 9 мамлакат мудофаа вазирлари билан учрашди

Путин Ўзбекистон ва яна 9 мамлакат мудофаа вазирлари билан учрашди
22 февраль куни Владимир Путин Арманистон, Венесуэла, Қозоғистон, Қатар, Мўғулистон, Сербия, Беларусь, Озарбайжон, Қирғизистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари билан учрашди. Бу ҳақда «KNews»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Учрашув Давлат Кремль саройида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбир доирасида бўлиб ўтди.

Владимир Путин мудофаа идоралари раҳбарларига тадбирга ташриф буюргани учун миннатдорлик билдирди ва ўз давлатлари хавфсизлигини таъминлашда муваффақиятлар тилаб қолди.

Россия президенти мудофаа вазирларини Россия мудофаа вазирлигининг фаолияти ва Москва билан танишишга таклиф қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Путин Ўзбекистон ва яна 9 мамлакат мудофаа вазирлари билан учрашди