09:27 / 23.02.2018
5 156

Сергей Лавров Абдулазиз Комилов билан Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилади

Сергей Лавров Абдулазиз Комилов билан Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилади
2018 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказади. Вазирлар учрашув давомида икки томонлама муносабатлар ва Марказий Осиёдаги вазият муҳокама қилинади. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Ташриф 2017 йил 4—5 апрель кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи асносида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича кенг қамровли ишлар доирасида ташкил этилмоқда.

Томонлар халқаро вазият ҳамда Россия—Ўзбекистон ташқи сиёсатининг долзарб масалалари бўйича фикр алмашадилар. Хусусан, икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади. Шунингдек, Ўзбекистон томони март ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» юқори даражадаги халқаро конференцияга тайёргарлик ҳақида маълумот беради.

Ўзбекистон делегациясининг Москвага ташрифи доирасида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018—2019 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра,«Ўзбекистоннинг юқори мартабали делегациясига таркибидан Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг котиби Виктор Маҳмудов ҳам ўрин олган».

«Москва Абдулазиз Комиловнинг ташрифи кенг кўламли соҳаларда Россия—Ўзбекистон ҳамкорлигини чуқурлаштириш ва ривожлантиришга хизмат қилишига, шунингдек, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига ишонади», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сергей Лавров Абдулазиз Комилов билан Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилади