date
views 4 571

Тошкентда Тожикистон савдо уйи очилди

Тошкентда Тожикистон савдо уйи очилди
Тошкентда Тожикистоннинг савдо уйи очилди. Бу ҳақда «News.tj»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Савдо уйида ҳозирча «Гаюр» компаниялар гуруҳининг қурилиш маҳсулотлари тақдим этилган, келгусида рўйхатни Тожикистонда ишлаб чиқарилган бошқа товарлар билан кенгайтириш режалаштирилмоқда.

«Гаюр» компаниялар гуруҳи нафақат Тожикистонда, балки бутун Марказий Осиёда энг йирик цемент ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.

«Гаюр» компаниялар гуруҳи цемент ишлаб чиқариш билан бир қаторда, гипсокартон, армстронг ва металл профиллар, қурилишда ишлатиладиган оҳак, полипропилен қоплар, бетон маҳсулотларни тақдим этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда Тожикистон савдо уйи очилди