Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан соҳада белгиланган вазифалар ижросига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э. Муҳиддинов ҳар йили мамлакатда ярим миллион ёш меҳнат бозорига кириб келиши, уларни иш билан таъминлаш энг муҳим масалалардан бири эканлигини таъкидлади.
Аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида 2017 йилда ҳудудий бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан 229,9 минг нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб, 27,1 минг киши жамоат ишларига жалб этилди. Иш қидираётган фуқаролар учун қулайликлар яратиш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилди. Ярмаркалар натижасига кўра, 52,2 минг нафар шахс ишга йўлланма олди ва 133 мингдан ортиқ фаол иш қидираётганларга меҳнат, бандлик ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат берилди.
Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ишга жойлашганлиги мониторингини юритиш бўйича махсус ташкил этилган ахборот тизими маълумотларига кўра, 2016/2017-ўқув йили битирувчиларининг 73,4 фоизининг бандлиги таъминланди.
Матбуот анжуманида вазирлик томонидан жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа ва дастурлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, 2018 йилда оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар, айниқса, ёш хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ 9936 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Вазирлик ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига 2017 йил учун 84 миллиард сўм ажратилган бўлса, жорий йилда ушбу йўналишда ишларни янада ривожлантириш мақсадида 714 миллиард сўм ажратилди.
Президентнинг 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига кўра жорий йилда республика ҳудудларида 346,7 мингдан ортиқ иш ўринлари туман, шаҳарлар кесимида ташкил этилиши белгилаб берилди. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари, вақтинчалик ва бир марталик ишлар, касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали ташкиллаштирилган тарзда чет элда ишга жойлаштириш ҳисобига 295,9 мингдан кўпроқ фуқарони бандлигини таъминлаш назарда тутилган.
Анжуманда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Агентлик томонидан ўтган йилда 2613 нафар фуқаро Жанубий Кореяга юборилди, 2710 нафар номзод эса корейс тилидан тест синовидан ўтган. Улар номига иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси йўлланган.
Шунингдек, Россиянинг 24 та корхона ва ташкилоти билан тузилган шартномаларга асосан танловлардан ўтган 922 нафар фуқаро меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ушбу давлатга юборилди. 17 нафар ўзбекистонлик эса Японияда ташкиллаштирилган тартибда меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди