
2018 йилнинг учинчи чорагида мамлакатимизда “ақлли қишлоқ” (smart village) лойиҳаси пилот тарзда амалга оширилиши мумкин, деб ёзмоқда Norma.
Президентнинг “Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришни тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида умумий муҳокама учун жойлаштирилган бўлиб, унда шундай лойиҳа хусусида сўз боради.
“Ақлли қишлоқ” муқобил манбалардан фойдаланган ҳолда ўзини тўлалигича энергия билан таъминлайдиган уйлардан иборат бўлади. Уйлар шамол генераторлари, фотоэлектр панеллари, термонасослар ва бошқа ускуналар билан жиҳозланади.
“Ақлли қишлоқ” концепцияси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий рақамли технологияларни фаол татбиқ этишни ҳам кўзда тутади.
Ҳужжатда “Ақлли қишлоқ” лойиҳасини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши таклиф этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар