Ўзбекистон собиқ СССР давлатлари орасида нархлар ўсиши бўйича биринчи учликка кирди

Ўзбекистон собиқ СССР давлатлари орасида нархлар ўсиши бўйича биринчи учликка кирди
Беларуснинг «БелаПАН» ахборот агентлиги собиқ СССР давлатларида миллий статистика органлари маълумотларини январь ойида истеъмол нархлари ўсиши бўйича таҳлилдан ўтказди.

«Биринчи учликда – Арманистон, Ўзбекистон (2,7%дан) ва Украина (1,5%). Беларусь тўртинчи ўринни эгаллади (0,8%). Беларусдан пастда, инфляция Грузия, Қозоғистон, Қирғизистонда (0,6%дан), Молдова, Тожикистон, Эстония (0,4%дан), Литва ва Россияда бўлган (0,3%дан)», - дея хабар қилмоқда БелаПАН.

Таъкидланишича, таҳлил натижаларига кўра, нархлар Озарбойжон ва Латвияда ўзгармаган, Туркманистон бўйича эса маълумотлар йўқ.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар