Мусулмон оламида луқманинг ҳалол бўлишига алоҳида эътибор қаратилади. Бугунги кунда «Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дунё аҳолисининг тахминан 1,8 миллиарди, яъни ер аҳолисининг 24 фоизини мусулмонлар ташкил этади. Бу ҳам «Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талабнинг янада ошишини таъминламоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори асосида «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида «Ҳалол» стандарти қабул қилиниши, юртимизга ушбу соҳа бўйича хорижий экспертларни ташриф буюришига, тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини юқори стандарт талаблари асосида таъминлашга замин яратмоқда.
Жумладан, 26 февраль санасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Испаниядан «Halal International Tourism» компаниясининг бош менежери Томас Ҳерреро Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Қўмита раҳбарияти билан учрашди. Учрашув доирасида «Ҳалол туризм» мавзусида Қўмита ходимлари ва унинг тизимидаги ташкилот вакиллари учун семинар-тренинг ўтказилди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Томас Ҳерреро «Halal International Tourism» компаниясининг бош менежери, IE Business School-Sovereign Wealth Lab, IADB маслаҳатчиси, “Fletcher” мактабидаги "SovereigNET" тадқиқот бўлими бошлиғи, Horwath HTL'нинг стратегик маслаҳат ва маданий разведка бўйича директори, Dinor Standardida Ispaniya ва Лотин Америкаси катта ҳуқуқшуноси, Carlos III de Madrid Universiteti Университети профессори ҳамда ҳалол саноати бўйича етакчи мутахассис ҳисобланади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»