date
views 5 302

Чилонзорда ўт ўчирувчилар ёнғин пайтида ичкарида қолган хонадон эгасини қутқариб қолди

Чилонзорда ўт ўчирувчилар ёнғин пайтида ичкарида қолган хонадон эгасини қутқариб қолди
26 февраль куни Тошкентнинг Учтепа тумани Чилонзор 13-мавзесида жойлашган 25-уй 54-хонадонда ёнғин содир бўлган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

«Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган чора ва тезкор ҳаракатлар натижасида хонадон эгаси фуқаро Павел Прогресовнинг тутундан димиққан ҳолда ётганлиги аниқланиб, ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқариб олиниб, шифохонага юборилди», — дейилади хабарда.

Ёнғин натижасида тахминан 5—6 метр квадрат майдондаги уй жиҳозлари ёнғиндан зарарланган.

Қайд этилишича, ёнғин маст ҳолатда тамаки чекиш натижасида содир бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Чилонзорда ўт ўчирувчилар ёнғин пайтида ичкарида қолган хонадон эгасини қутқариб қолди