18:45 / 28.02.2018
4 638

Uzbekistan Airways 2017 йилда йўловчи ташиш ҳажмини оширди

Uzbekistan Airways 2017 йилда йўловчи ташиш ҳажмини оширди
Russian Aviation Insider in Air Transport’нинг таъкидлашича, Ўзбекистон авиаташувчиси ўз кўрсаткичларини 2017 йилда яхшилаган, деб ёзади Кун.уз нашри.

Uzbekistan Airways’нинг йўловчи ташиш ҳажми 9,4 фоизга ошди ва 2,7 миллиондан зиёд йўловчини ташкил этди.

2017 йилнинг биринчи чорагида ижобий динамика кузатилди, ўшанда йўловчи ташиш ҳажми 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 фоизга ошди. Uzbekistan Airways юк ташиш ҳажмини оширди, 48,9 минг тонна юк олиб ўтилди, ўсиш 2016 йил билан таққослаганда 13,7%ни ташкил этди. Boeing 767-300BCF МАК юк самолётларида 27,4 тонна юк ташилди.

Йўловчи оқимининг ошиши Тошкентдан Душанбега, Самарқанддан Истанбулга янги йўналишлар очилиши, Лаҳорга парвозларнинг тикланиши, Олмаота ва Остонага рейслар сонининг кўпайиши билан боғлиқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Uzbekistan Airways 2017 йилда йўловчи ташиш ҳажмини оширди