15:16 / 01.03.2018
5 617

Тошкент халқаро аэропортида нон ичига тилла тангаларни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида нон ичига тилла тангаларни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс аниқланди
«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари тилла тангаларни Ўзбекистондан олиб чиқишга бўлган уринишни бартараф этди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

«Тошкент—Москва» рейси бўйича парвозга отланган фуқаро Н.Ф. божхонадан қизил йўлак орқали ўтаётиб, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳам, йўловчи божхона декларациясида ҳам ёнида олиб чиқиш тақиқланган товарлар йўқлигини маълум қилган.

Аммо унга тегишли юкларнинг назорат-рентген аппаратидаги шубҳали тасвирлари буни тасдиқламаган. Шундан сўнг юклар холислар иштирокида очиб кўрилганда, ушбу шахс нонлар орасига бекитганча умумий оғирлиги 8,6 грамм бўлган 2 дона тилла тангаларни божхона назоратидан яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги қошидаги Бадиий экспертиза бошқармаси хулосасига кўра, ушбу тангалар XIX асрнинг охирларида Чор Россиясида зарб қилинган тангларнинг асли эмас, балки нусхаси бўлиб чиқди. Шунга қарамай, тангалар характеристикасида нумизматика предметлари бўлганлиги сабабли уларни олиб чиқишдан аввал бадиий экспертизага тақдим этиш лозим эди. Мазкур тангаларнинг тахминий баҳоси 3 миллион 220 минг сўмга баҳоланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент халқаро аэропортида нон ичига тилла тангаларни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс аниқланди