Халқим деган мардларнинг Ҳақ йўлини очгайдир,
Халқ бир бўлса, йўлидан ҳар қандай ғов қочгайдир.
Бирлашганнинг бошидан қора булут кўчгайдир,
Бахтимизга Юртбошим омон бўлсин, бор бўлсин,
Барча эзгу ишида Оллоҳ мададкор бўлсин!
Хотиржамлик ҳеч юртга тасодиф келган эмас,
Сокин тунлар қадрини ким билган, билган эмас,
Тинчлик дея Юртбошим бир зум ҳам тинган эмас.
Бахтимизга Юртбошим омон бўлсин, бор бўлсин,
Юртбошимга Оллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин!
Нью Йоркда Юртбошим олтин фикр сўзлади,
Ислом таълимотидан дуру гавҳар излади,
Маърузаю давлатда дунё тинчин кўзлади,
Заковатли Юртбошим омон бўлсин, бор бўлсин,
Юртпарварга ҳамиша Тангрим мададкор бўлсин!
Ўз уйингни асрагандек, асрагин болангни ҳам,
Тоғу тошу, қир адирлар, гулу лолангни ҳам.
Урушнинг номи ўчсин, тинчлик бўлсин мустаҳкам,
Юрт тинчлигин ўйлаган Юртбошимиз бор бўлсин.
Юртим деб ёнган зотга Тангрим мададкор бўлсин!
Жипслашиб барчамиз бир мушт бир тан бўлайлик,
Юртимизни қудратли улкан Ватан қилайлик.
Тенглар ичра тенг бўлиб, фароғатда юрайлик,
Бахтимизга Юртбошим омон бўлсин, бор бўлсин!
Юртбошимга бу йўлда халқим мададкор бўлсин!
Ўзбекнинг бағри кенгдир, турли миллат дўст, иноқ,
Барчамизга муқаддас, табаррукдир шу тупроқ.
Шеърлар битиб мадҳига, дуо қилайлик кўпроқ,
Халқпарвар Юртбошим омон бўлсин, бор бўлсин
Юртбошимга Худойим ўзи мададкор бўлсин!
Бўри Мусурмонқулов
Манба: mulohaza.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи