
Ўзбекистон ушбу битим туфайли бевосита Европа Иттифоқи билан алоқаларни мустаҳкамлайди.
Жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки ўртасидаги 2017 йил 13 октабрь куни АҚШнинг Вашингтон шаҳрида имзоланган ЕИБнинг Ўзбекистон ҳудудида фаолиятига оид Ҳадли битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига таяниб Қалампир нашри маълумот бермоқда.
Маълумот ўрнида, Ҳадли битим ЕИБнинг Ўзбекистон Республикасида фаолиятини амалга ошириш учун ҳуқуқий асосларни вужудга келтиради.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистонда йирик ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ЕИБнинг молиявий воситаларидан фойдаланиш имконини беради ва Ўзбекистон ҳамда Ёвропа Иттифоқи ўртасидаги молиявий ҳамда техникавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар