5 201
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишда Ўзбекистон тажрибаси Женевада катта қизиқиш ўйғотди
Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 37-сессияси доирасида “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллиги доирасида Марказий Осиё мамлакатларида инсон ҳуқуқларининг ривожланиши” мавзуига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир Женевадаги БМТ бўлинмаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг доимий ваколахонаси ҳамда Туркманистон ва Тожикистон дипломатия миссиялари билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилди.
Брифингда Ўзбекистон адлия вазири Р.Давлетов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов, Туркманистон омбудсмани Я.Гурбанназаров, Тожикистоннинг Женевадаги доимий вакили Д.Ҳамидов ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси вакили Х.Аранас сўзга чиқди.
Ўзбекистон томонидан сўзга чиққан маърузачилар мамлакатимизда сиёсий, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган тизимли ва босқичма-босқич ислоҳотлар ҳақидаги батафсил маълумотларни тақдим этдилар.
Ўзбекистоннинг Виртуал ва халқ қабулхоналари воситасида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш бўйича янги концепцияси ва тажрибаси тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Таъкидланганидек, қабулхоналарга турли масалалар билан 1,6 миллион киши мурожаат этди, энг аввало, қишлоқ жойларда фуқароларнинг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, тадбир қатнашчилари 2017 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш якунлари ҳамда унинг мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсири билан ҳам танишдилар. Алоҳида қайд этилганидек, бундай барча ўзгаришларнинг замирида, биринчи навбатда, инсон ва унинг манфаатлари ётади.
Юқоридагилар билан бирга, брифинг иштирокчилари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллигини нишонлаш бўйича ишлаб чиқилаётган давлат дастури, шунингдек, 2018 йил ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ҳақидаги маълумотлар билан ҳам танишдилар.
Мазкур брифинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга аъзо давлатлар ҳамда дунёнинг бошқа турли минтақалари мамлакатларининг эътиборини ўзига жалб этди. Учрашув қатнашчилари жамият ҳамда давлатнинг демократик тамойиллари ва ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, инсоннинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш Марказий Осиё минтақаси давлат сиёсатининг энг муҳим устуворликларидан бири ҳисобланишини қайд этдилар, деб ёзади “Жаҳон” АА. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?