19:25 / 08.03.2018
5 186

9 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

9 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 9 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +8 ... +10 даража, кундузи +18 ... +20 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи +13 ... +18, Урганчда кундузи +15 ... +20 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +9 ... +14 даража, кундузи +20 ... +25 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12 даража, кундузи +17... +22 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +15 даража, кундузи +20 ... +25 даража иccиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +4 ... +9 даража, кундузи +13 ... +18 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Қамчиқда ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... +2, кундузи 0 ... +5, Чимёнда кечаси 0 ... +5, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +7 ... +12, кундузи +17 ... +22 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 9 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?