Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрида очилган мамлакатимиз саноат корхоналари миллий кўргазма-ярмаркасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Дастлаб бу ерда Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғининг расмий очилиш маросими бўлди. Президентлар поезд ҳаракатини бошлаш учун рамзий тугмани босди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишди.
Кўргазма икки қисмда ташкил этилган. 1500 метр квадрат ёпиқ манежда “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзбекипаксаноат”, “Ўзбекчармпойабзали”, “Ўзбекнефтегаз”, “Ўзфармсаноат”, “Ўзқурилишматериаллари”, “Ўзбекозиқовқатхолдинг”, Ўзшаробсаноат”, “Ўзметкомбинат” каби йирик компания ва ассоциациялар маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
500 метр квадрат очиқ майдонда автомобиллар, қишлоқ хўжалиги техникалари, юк машиналари, автобуслар ва бошқа маҳсулотлар кўргазмага қўйилган.
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Тожикистон Президентида катта таассурот қолдирди. Уларнинг сифати ва нархи барчага маъқул бўлишини таъкидлади. Кўргазма-ярмаркани яна кўпроқ вақт давом эттириш, Ўзбекистон маҳсулотларини сотиш ва ҳамкорликда ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин