Ўзбекистон ҳукумати Hi-Tech City Халқаро юқори технологияли инновацион марказ қуриладиган майдонни белгилаб берди. Вазирлар Маҳкамасининг 5 мартдаги қарорига мувофиқ, марказ Амир Темур, Кичик ҳалқа йўли, Сандиққўрғон ва Ифтихор кўчалари ўртасидаги ҳудудда жойлашади, деб хабар берди «Газета.uz».
Илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун қулай шароитларни яратиш мақсадида ташкил этилаётган мавзе Тошкент ахборот технологиялари университети яқинида жойлашиб, Халқаро бизнес марказ ва «Ўзекспомарказ» майдонини ўз ичига олади.
Март ойи давомида бўлғуси марказ жойлаштириладиган ҳудуддаги бузилиши лозим бўлган турар жойлар ва иншоотлар бу ерда ҳақиқатдан ҳам яшаётган оилалар рўйхати шакллантирилган ҳолда инвентаризациядан ўтказилади. Уларга янги ер участкалари ажратилиши лозим.
Аввалроқ Hi-Tech City қурилиши учун тўртта вариант таклиф этилгани хабар қилинган эди. Жанубий Кореянинг POSCО Daewoo компанияси билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳа қиймати 1,4 миллиард долларни ташкил этади.
Айни пайтда Ўзбекистон пойтахтида қиймати 1 миллиард долларга тенг Tashkent City Халқаро ишбилармонлик маркази ҳам қурилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)