БМТнинг жаҳон мамлакатлари фаровонлиги даражасини ўрганувчи маркази — The World Happiness Report 20 март Бутунжаҳон Бахтиёрлик куни олдидан "Бахт индекси"ни эълон қилди. Унда дунёнинг 156 давлати аҳолисининг ҳаётига баҳо берилган. Ҳисоботга кўра МДҲ мамлакатлари орасида ўзбекистонликлар биринчи ўринда экани маълум бўлди. Юртимиз жаҳондаги энг бахтли 50 мамлакатдан бири сифатида эътироф этилди ва 44-ўринни эгаллади (ўтган йилги ҳисоботда 47-ўринда эдик).
2018 йилда Тожикистон “Бахт индекси”ни яхшилаб, 96-ўриндан 80-ўринга кўтарилди. Қирғизистон 92-ўрини қўлга киритди. Қозоғистон ўзининг ўтган йили 60-ўрнини сақлаб қолди. Энг бахтли мамлакатлар ўнталигига Финляндия, Норвегия, Дания, Исландия, Швейцария, Нидерландия, Канада, Янги Зеландия, Швеция ва Австралия киритилди.
Бахт нима, деган саволга минг нафар одам минг хил жавоб беради. Чунки бахтни ҳар ким ҳар хил тушунади. Олимларнинг фикрича бахт – бу ички эҳтиёж ва талабнинг қондирилишидир. Бахтли одамлар бахтли мамлакатда эркин ва озод яшайдилар. Оддий тил билан айтганда бахт бу ички қониқиш билан яшашни англатади.
“Бахт индекси” мамлакатларнинг ҳар бирида мингга яқин одам орасида бевосита сўров ўтказиш ва маҳаллий ташкилотлар ўтказган сўров натижалари асосида тузилган. Муаллифлар ўз хулосаларини аҳолининг даромади, фаровонлик кўрсаткичлари, мамлакат ички ялпи маҳсулотининг жон бошига улуши, ижтимоий ҳимояланганлиги, ҳаёт даражаси, тиббиёт ривожи, аҳолининг ҳаётдан қанчалик қониқиши каби омилларга таяниб чиқарган.
Аён бўлишича, ҳар бир иштирокчи давлатдаги бахтлилик даражаси улар аҳолиси вакилларининг индивидуал баҳоларига таяниб келади. Шуни таъкидлаш керакки, Колумбия университети олими Жеффри Сакс (Jeffrey Sachs), Лондондаги иқтисодиёт мактаби ўқитувчиси Ричард Лейард (Richard Layard) ва Британия Колумбия университети ходими Жон Хеллиуэлл (John Helliwell) мазкур лойиҳа устида 2012 йилдан бери фаоллият юритиб келишади. Улар шу тариқа жаҳон мамлакатлари ҳукуматларига давлатларнинг тараққиёти фақат иқтисодий ўсиш билангина баҳоланмаслигини исботлашга уринишади. Тўғри, тараққий этган мамлакатларда одамлар тўкис яшайди. Лекин, бу уларнинг бахтли эканини англатмайди. Тадқиқотчилар ўз хисоботларида одамларнинг бахтли хаёт кечиришларига сабаб бўладиган бошқа омиларни ҳам топишга уринишади.
Инсон ҳамиша бахтга интилади. Бахтга иккита йўл билан эришиш мумкин. Биринчиси – бойлик: яхши уй-жой, кийим-бош ва ҳакозолар. Иккинчиси - маънавий бойлик.
Бутунжаҳон Бахтиёрлик кунида эълон қилинган бу ҳисобот жаҳон оммавий ахборот воситаларининг эътиборидан четда қолмади. Янги ҳисобот интернет нашрларида “Ўзбекистонликлар МДҲда ҳаммадан бахтли» сарлавҳаси остида эълон қилинди.
Қаерда таррақиёт ва умид бўлса, ўша ерда бахт мавжуд бўлиши ўз исботини топмоқда. Ўзини бахтли ҳисобловчи инсонлар асосан Осиё ва Жанубий Америкада истиқомат қилиши аниқланди. Ғарбий Европа аҳолиси эса тушкун кайфиятда экани ойдинлашди. Кузатувчиларнинг фикрича, бойлик бахтни белгиламайди. Бахтга тинчлик ва хотиржамлик хукм сурган юртдагина эришилади. Даромади юқори бўлган мамлакатларга нисбатан даромади пастроқ бўлган давлатларда яшаётган инсонлар ўзларини бахтли санашлари бахт пулда эмас, деган мақолнинг нечоғлиқ тўғр эканини исботламоқда. АҚШнинг Принстон университети олимларининг фикрига кўра, инсон бахти мутлақо пулга боғлиқ эмас экан. Чунки, бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди. Психолог, Нобель мукофоти совриндори, профессор Даниэль Кознман ҳамда иқтисодчи Алан Крюгернинг хулосасига кўра, бойлар бошқаларга нисбатан бахтлироқ эмас ва бўлолмайдилар ҳам!..
Бахт деганда нафақат бойлик, балки меҳр-оқибат, одамларнинг бир-бирларига бўлган муносабатлари, ўзаро ишонч ҳам тушинилади. Тахлилчиларнинг фикрича, қайси мамлакатда одамлар қийин вазиятларда бир-бирларини қўллаб-қувватласа, ёрдам берса, ана ўшалар бахтли кишилардир. Ўзбекистоннинг мазкур рўйхатдан 44-ўринни эгаллаши ҳам ўзбекона қадриятларимиз, мэҳр-оқибатимиз туфайли бўлса керак. Чунки халқимиз азал-азалдан муҳтожларга ёрдам беришни муқаддас бурчи деб билади. Бу ёзилмаган қонун даражасига кўтарилган.
Ҳисоботда “Ўзаро хамкорлик” деган банд бор. Унда бахтли жамият яратиш йўлида одамларнинг муҳим тадбирларда биргаликда иштироки кўзда тутилган. Одамлар жамиятда ўз ўринларини топган тақдирдагина ўзларини бахтли санайдилар. Қаердаги одамлар жамият учун керакли эканликларини ҳис қилсалар бу мамлакатни бахтли инсонлар юрти деб аташ тўғрироқ бўлади.
World Happiness Report тадқиқотчиларининг фикрича, қайсидир мамлакатда ташқаридан кириб келган қоидалар асосида эмас, балки минг йиллик қадриятлар асосида турмуш кечирилар экан, ана ўша мамлакат ахлини энг бахтли деб аташ керак.
Шарофиддин Тўлаганов
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин