Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. У Паст Дарғом туманида вилоят фаоллари билан видеоселектор йиғилиши ўтказди. Президент маърузасида даставвал, вилоят кесимида иш ўринлари яратиш ҳақида сўз юритди, деб хабар қилмоқда Kun.uz.
“Вақт шиддат билан ўтмоқда, келаси йил ҳам шуларни гапирсак, одамлар бизга ишонмай қўяди. Қуруқ гап, сафсата экан, дейди. Шунинг учун бу ерга бир самолёт, бир поезд одамни олиб келганим бежизга эмас.
Вилоятда қисқартирилган 8320 гектар пахта ва ғалла майдонларига сердаромад, сермаҳсул сабзавот экинларини экиш, боғлар, иссиқхоналар барпо этиш ҳисобига 15300 иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, 29 минг аҳолига ўз шахсий томорқаларидан фойдаланишларини йўлга қўйишларига кўмаклашиш орқали яна 29 минг кишининг бандлигини таъминлаш мумкин. Мана мен Иштихон туманида бўлдим. Ўзим биламан аҳволни. Лекин савол туғилади: Президент бориши шартми шу жойларга? Шарт. Чунки, ҳеч кимга ишонмайман мен. Нима учун мен бораяпман, мени атрофимда бўлганлар 2 карра кўп юриши учун. 3 карра кўп юриши учун”, - деди давлат раҳбари. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин