Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Томорқа вазирлигига айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Самарқанд вилояти фаоллари ва пойтахтдан келган мутасадди раҳбарлар иштирокида ўтказилган йиғилиш вақтида маълум қилди.
«Нима учун мен майда нарсаларгаям эътибор қаратяпман. Битта нарсаларни билинглар, агар биз одамларга иш топиб бера олмасак, ҳеч ким бизга ишонмайди.
Мен бугун томорқа масаласида барча гапни тушунтирдим. Агар томорқани ақл билан қилсак, бир йилнинг ўзида 29 минг киши иш билан таъминланади.
Кечирасизлару, одамларни меҳнатдан йироқ қилиб қўйдик. Ўзининг ҳовлисида меҳнат қилмаслик Ўзбекистон шароитига тўғри келмайди. Жомга борганимиздаям кўрдик, катта қишлоқда яшаб, картошкани, сутни бозордан оляпти. 8 сотих ери бор одам. Бу нима тирикчилик? Бу қанақа иқтисод? Бунга қайси давлат чидайди? Кимни боқиб бўлади бунақада?
Энди ҳар бир ҳокимликнинг 4 раҳбари, ҳоким, ички ишлар бошлиғи, прокурор, солиқчи, ўринбосарлар уйма-уй юради, фақат биринчи ўринбосарлар идорада ўтирса бўлади. Прокурор прокуратурага кирмайди, туманда ётади. Йўқса, ишдан олиб ташлайман. Қўчқоров шу ерда қолади (Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров), ҳаммасини тушунтириб беради, томорқа нималиги, ким нима иш қилиши кераклигини.
Беларусдаям бу борада қийинчиликлар бўлган, қаттиқ гаплар бўлган, қонунлар чиққан, мана энди Беларуснинг иқтисодиёти қандай ривожланганини кўринглар. Одамлар ўзи ишламаса, ким ишлайди, одамлар ўзини боқишга ҳаракат қилмаса, қайси давлат боқиб олади?
Яна бир муҳим йўналиш, кичик бизнес субъектлари ва бўш турган объектлар. Булунғур туманида ўтган йилда 136та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, 120таси тугатилган, Қўшработда 40та ташкил этилиб, 37таси тугатилган, Жомбойда 99та янги бизнес субъекти иш бошлаб, ундан ҳам кўпи - 103таси тугатилган. Шуларнинг барчаси инобатга олиниб, Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев, Савдо-саноат палатаси раҳбари Икрамов, вилоят ҳокими Туроб Жўраев 2 ой муддатда кичик бизнес субъектлар фаолияти тугатиши сабабларини ўрганиб, уларнинг ишини қайта тиклаш ҳисобидан қўшимча иш ўринлари яратишни ҳисоб-китоб қилсин. Бу борада жаноб Ҳайитовга ҳам айтдим (Актам Ҳайитов -Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири), Ҳайитовнинг вазирлиги номиниям ўзгартираман, Томорқа вазирлиги бўлади. Одамларни иш билан таъминлай олмайдиган вазирлик ҳам керак эмас, вазир керак эмас», деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 24 майдаги «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Меҳнат вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига айлантирилганди.
2017 йил августида вазирлик раҳбари Азиз Абдуҳакимов Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига ўтказилган, «Ўзстандарт»нинг собиқ раҳбари Актам Ҳайитов янги вазирга айланганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)