Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 март куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарининг табригида бўлиб ўтган сайлов натижалари Владимир Путин раҳбарлигида амалга оширилаётган ҳар томонлама ўйланган, Россия жамиятини бирлаштириш, одамлар турмуш даражасини юксалтириш, иқтисодиёт, инфратузилма ва давлат бошқарувини модернизация қилиш, давлат суверенитетини қатъий ҳимоя қилиш ва Россия Федерациясининг жаҳонда муҳим ўрин тутган давлат сифатидаги ролини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатга Россия халқи томонидан улкан ишонч билдирилаётгани ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор намойиш этгани қайд этилган.
Ўтган йилнинг апрель ойида Россия Федерациясига амалга оширилган давлат ташрифи, яқин мулоқот, сиёсий ирода ҳамда томонларнинг амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан кенгайтиришга бирдек интилиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини салмоқли даражада мустаҳкамлади.
Сиёсат, савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация, ҳарбий-техник, маданий-гуманитар ва кўплаб бошқа соҳаларда турли даражаларда олиб борилаётган фаол ҳамкорликда эришилган аниқ натижалар бундан далолат беради.
Эслатиб ўтамиз, сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, Россия президентлигига номзод — амалдаги президент Владимир Путин сайловда етакчилик қилаётган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди